Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

13.10.2022, 10:11

Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

 Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти “Банк-молия хизматлари” факультетида “O’zLiDePнинг Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшлар - Янги  Ўзбекистон бунёдкорлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбатда институт проректори А. Бердимурадов, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати О.Пардаев, талабалар, бошланғич партия ташкилотининг аъзолари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.

Суҳбат давомида бугун Янги Ўзбекистон "Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат" деган муҳим ғоя негизида барпо этилаётганлиги, юртбошимиз белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бораётганлиги юзасидан фикр мулоҳазалар келтириб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда “O’zLiDePнинг Янги авлод кадрлари” лойиҳаси мақсадлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш раисининг

биринчи ўринбосари

  • Кўрилди
    537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+