Долзарб 40 кунлик: Умумхалқ ҳаракатида жиззахлик маслакдошларимиз ҳам фаол иштирок этмоқда

31.10.2022, 15:54

Долзарб 40 кунлик: Умумхалқ ҳаракатида жиззахлик маслакдошларимиз ҳам фаол иштирок этмоқда

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида  ҳам дарахт экиш бўйича эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” доирасида маҳалла, муассаса ва ташкилотларда, таълим даргоҳларида, кўча ва хиёбонларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Эътиборли томони, умумхалқ ҳаракатида маслакдошларимиз ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Жумладан, O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари Жиззах шаҳри, Амир Темур МФЙ ҳудудида 100 нафар мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар.

Ғаллаорол туманида ҳам фаол депутатларимиздан бири Фазлиддин Акмирзаев ва ва тумандаги 1 – сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилган БПТ раиси Элмурод Абдуғаниевлар бошчилигида “Лалмикор” МФЙ ҳудудида бугунги кунгача 1000 туп мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари қадалди.

- Халқ депутатлари туман Кенгашида 9 нафар депутатларимиз фаолият олиб бормоқда, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Жамшид Мамарасулов. – Улар туманимиз ҳудудида режалаштирилган 435 дона кўчат экиш жараёнига бош-қош бўлмоқдалар. Бугунгача 94 мингдан ортиқ ниҳоллар экилиб, уларни суғориш ва парваришлаш ишларини йўлга қўйиш мутасаддилар билан биргаликда, депутатларнинг ҳам алоҳида назоратига олинган.

Умумхалқ ҳаракатига айланган жараёнда вилоят партия Кенгаши қошидаги қуйи бўғин фаоллари ҳам четда туришгани йўқ. Мисол учун, Дўстлик туманидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошида ташкил этилган ва тажрибали маслакдошимиз Бахтиёр Жабборов етакчилик қилаётган қуйи бўғин фаоллари саъй -ҳаракати билан бўш турган ҳудудларга шу кунгача 100 дона терак ва тол қаламчалари қадалиб, 50 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    418
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+