O`zLiDeP 19 ёшда: Партия ҳудудий кенгашлар, қуйи бўғинлар фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

11.11.2022, 16:38

O`zLiDeP 19 ёшда: Партия ҳудудий кенгашлар, қуйи бўғинлар фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 19 йиллиги олдидан Зафаробод туманида “Халқ ишончини қозонган партия”, деб номланган тадбир ўтказилди.

Унда халқ депутати вилоят ва туман Кенгашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фахрийлари ва қуйи бўғин  фаоллари иштирок этдилар. Айни пайтда партия туман Кенгаши таркибида ўз сафларига 6780 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 57 та БПТ ташкил этилган. Халқ деуптатлари  туман Кенгашида 10 нафар O`zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқдалар.

 Тадбир давомида фахрий депутат ва фаоллар ўз иш тажрибалари ҳақида йиғилганларга сўзлаб бердилар. Шунингдек, бугунги кунда партия фаоллари, депутатлар олдида турган долзарб масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, партия фаолларининг туманда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги жонбозлигини ошириш, жойларда мавжуд муаммо ва камчиликларни партиявий воситалар билан бартараф этишда депутатлар ва БПТ аъзолари ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш каби масалалар юзасидан асосли фикр ўртага ташланди.

Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, келгуси чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Сардор Абирқулов,

O`zLiDeP Зафаробод туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    883
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+