Аҳоли мурожаатлари ўрганилди
18.01.2023, 15:58
Бугун мамлакатимиз ҳаётида халқ билан барча даражадаги депутатлар сайловчилар ишончини қозониш мақсадида уларнинг муаммоларини тинглаб, баҳоли қудрат мурожаатларга ечим топишга ҳаракат қилмоқдалар.
O’zLiDePдан сайланган Андижон вилоят Кенгаши депутатлари ҳам жойларда сайловчилар билан учрашмоқда. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Хафизахон Мамаризаева Марҳамат туманидаги “Полвонтош”, "Кончилар" ва "Марказий" МФЙ аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини ўрганди.
Юзма-юз мулоқот жараёнида аҳоли томонидан газ, электр энергияси ва ички йўлларни таъмирлаш масаласида муаммолар борлиги аниқланди. Кўтарилган муаммолар кун ичида бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди ва назоратга олинди.
Учрашув давомида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинди ва кўмир, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Депутатнинг хайрли ишлари бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади
04.05.2024, 11:50
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
Фикрингизни қолдиринг