Ёшлар парламенти сайловининг биринчи босқичи якунланди

06.02.2023, 17:18

Ёшлар парламенти сайловининг биринчи босқичи якунланди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказилаётган сайловлар қизғин паллага кирди.

Уч босқичда ўтиши белгиланган бу галги сайловларнинг 1-босқичи ўз ниҳоясига етмоқда. Икки ҳафта мобайнида вилоятнинг дастлабки босқичи туман-шаҳарлар бўйлаб низомда белгиланган шаклда, тегишли тартибда номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинди ва партия масъуллари  ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати  томонидан энг муносиблари саралаб олиниб, кейинги босқичга йўлланмалар берилмоқда.

Ҳазорасп туманида ҳам мазкур сайловнинг биринчи босқичи якунланиб, энг иқтидорли ёшлар саралаб олинди. Уларга вилоят босқичида қатнашишлари учун йўлланма берилди.

Ёшлар парламентига сайланган ёшлар келгусида мамлакатимиз ёшларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратиладиган амалдаги ва янги қонунларни янада такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшишлари билан бирга  партиямиз ғояларини кенг тарғиб қиладилар.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

 мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+