Навоийхонлик кечаси ўтказилди
09.02.2023, 18:05
O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида туманнинг 17-умумий ўрта таълим мактабида улуғ шоир, мутафаккир, давлат арбоби, ўзбек тили асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб, Алишер Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан парчалар ўқишди, асарларидан саҳна кўринишлари намойиш этишди. Тадбирда партия фаоллари буюк аллома ижодининг ёшлар-таълим тарбиясидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.
Шунингдек тадбир давомида фаол иштирок этган ўқувчилар тақдирланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг