Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган аниқ таклифлар билдирилди
14.02.2023, 11:41
Шу кунларда Президентимизнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамалари қизғин давом этмоқда.
Ушбу муҳокамаларда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг барча ҳудудий кенгашларида, қуйи бўғинлари ва маҳаллий кенгашлари депутатлари ўз таклифлари билан фаол иштирок этяпти.
Самарқанд вилоятидаги “Hilton Garden INN” меҳмонхонасида Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда O’zLiDeP вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда давлат Дастурининг умумхалқ муҳокамаси лойиҳасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов сўз олиб, Давлат дастури лойиҳаси ҳақида фикр билдирди.
Муҳокамалар давомида партия дастуридан келиб чиққан ҳолда партия электорати манфатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан бир қатор таклифлар билдирилди.
Жумладан, туризмни ривожлантириш орқали тадбиркорлик имкониятларидан кенг фойдаланиш, бу борада янги туризм йўналишлари хусусан, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик кўчалар, зиёрат туризми маршрутлари, пляж, сувда ва чўл ҳудудларида дам олиш туризми тармоғини йўлга қўйиш, вилоятда тематик туристик зоналар ва кластерларни яратиш, «Тўсиқсиз туризм»ни ривожлантириш бўйича ўз таклиф мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбирда Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов иштирок этди.
Жахонгир Хужамкулов,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг