Референдум – халқ иродасининг ҳаётий ифодаси

10.04.2023, 16:53

Референдум – халқ иродасининг ҳаётий ифодаси

Янгиланаётган Конституция жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти, халқимиз ҳаёти, ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини таъминлашда беқиёс аҳамият касб этади.

Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно марказида бўлиб ўтган  конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботи ана шундай умидбахш хабарлар билан бошланди.

Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, партия ходимлари, депутатлар, Ёшлар парламенти аъзолари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб партия етакчиси марказда яратилган шарт-шароит ва амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Шундан сўнг марказда таълим олаётган ўқувчилар билан очиқ мулоқотга киришилди.

Таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган концептуал ўзгартишлар туфайли, ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайдиган ижтимоий давлат барпо этилиши муқаррар.

Мамлакатимизда охирги йилларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун шарт-шароитларни яратиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилган бўлса, эндиликда бу жараёнлар янги таҳрирда тайёрланиб, умумхалқ муҳокамасига ҳавола этилган Конституция билан мустаҳкамланмоқда.

- Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш сингари масъулиятни ҳам ўз зиммасига олаётгани эътиборга молик жиҳатлардан биридир, – деди партия лидери. – Қолаверса, янгиланаётган Қомусда давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлиги ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши акс эттирилаётгани айтиб ўтилган.

Бу янги норма иш билан таъминланмаган фуқароларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олдини олиш ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чоралар кўрилишига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади.

Тарғибот тадбирида иштирок этган марказ тингловчилари ҳам мавзу доирасидаги ўз фикрларини баён этишаркан, сўнгги йилларда юртимизда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган туб ислоҳотлардан мамнунликларини қайд этишиб, умумхалқ референдумида фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг эл-юрт олдидаги бурчи эканини таъкидлашди.

  • Кўрилди
    478
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+