Инсон қадри улуғланган қомус

10.04.2023, 16:56

Инсон қадри улуғланган қомус

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Саховат гипермаркетида ташкил қилинди.

Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шохиста Бозорбоева, вилоят ва шаҳар кенгаши депутатлари, Ёшлар парламентининг вилоятдаги аъзолари, фаоллар, талаба ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

O‘zLiDeP етакчиси янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ва ҳамда 30 апрель куни ўтказиладиган референдум ҳақида сўз юритди. Шу билан бир қаторда ҳужжатда таълимга қаратилаётган эътибор ва белгиланаётган нормаларнинг келгусида ёш авлод камолоти ва ҳимояси борасида долзарблиги хусусида батафсил тўхталди.

– Янгиланаётган Конституцияда инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш биринчи ўринга қўйилмоқда, – деди сўз олган Шохиста Бозорбоева. – Лойиҳа халқ билан бамаслаҳат, уларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилгани учун ҳам халқчил, давр талабига жавоб берадиган ҳужжат яратилди. Энди референдумда бунга халқимиз ўз муносабатини билдириши керак. Агар ҳар бир юртдошимиз ўзининг бугунги ҳаёти ва келажагини ўйлаб овоз беришда қатнашса, биз мукаммал, янги Ўзбекистонга мос Бош қонунга эга бўламиз, албатта.

Якунда депутатлар ва партия фаоллари иштирокчиларни
30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда вилоят маданият бўлими хонандалари, талабалар Ватан, тинчлик ҳақидаги қўшиқларни ижро этиб, иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+