Янгиланаётган Конституция: ҳалол рақобат учун янада шарт-шароитлар яратилади

12.04.2023, 11:13

Янгиланаётган Конституция: ҳалол рақобат учун янада шарт-шароитлар яратилади

Ғиждувон туманидаги кўп тармоқли “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” МЧЖ 2018 йилдан бошлаб фаолиятини кенгайтирган ҳолда енгил саноат тармоғига сармоя тиккан. Тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Ишлаб чиқариш субъектининг тумандаги енгил саноат тармоқларида бугунга кунда 600 та иш ўрни яратилган. 2022 йил давомида умумий қиймати 85 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шундан 56 миллион АҚШ долларилик маҳсулот Россия Федерацияси, Эрон, Туркия, Хитой, Польша ва Қирғизистон каби давлатлардаги ҳамкорлардан тушган буюртмалар асосида экспортга чиқарилган. Фабриканинг тўлиқ қуввати йилига 9 400 тонна ип-калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 100 фоиз, тўла қувватда фаолият юритмоқда. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 17 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифидан сўнг корхона қувватини янада ошириш чора-тадбирини кўрмоқда.

Мазкур корхонада O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия вилоят ва туман кенгаши фаоллари ҳамда тўқимачилик кластери ишчи ходимлари иштирокида янгиланаётган Бош Қомусимиз тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мулоқот жараёнида янги таҳрирдаги Конституцияда тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар учун кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилаётгани, давлат  ўз зиммасига бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш бўйича мажбуриятлар олаётгани айтилди. 

Янгиланаётган Конституцияда хусусий мулк дахлсиз эканлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, ушбу норма иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги ўзгаришларни мамлакатимиз бош қонунида акс эттиришда инсон манфаатларини таъминлаш масаласи бирламчи ўринда эканлигидан далолат бериши таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари – Э. Асланова, М. Баратова, партия вилоят кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Б. Очилов ва бошқалар Конституциявий қонун лойиҳасининг зарурати ва аҳамияти хусусида тўхталиб ўтишди.

Мулоқот сўнгида корхонада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар бугунги кунда мамлакатимизда аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини ўз кундалик ҳаётларида кўраётганликлари ва бундан мамнун эканликларини билдириб, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумига янгиланаётган Конституцияни тўла қўллаб-қувватлаб, овоз беришга қарор қилдилар.

Эътиборлиси шундаки, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Нурмуҳаммад Очилов раҳбарлигидаги “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” МЧЖ ҳузурида 217 нафар аъзони ўз атрофига бирлаштирган партия қуйи бўғини ҳам фаолият олиб бормоқда.

  • Кўрилди
    297
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+