Нукуслик сайловчилар O‘zLiDeP номзодини қўллашларини билдиришди

07.07.2023, 17:03

Нукуслик сайловчилар O‘zLiDeP номзодини қўллашларини билдиришди

O‘zLiDePдан  президентликка  номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли  вакили Байрамбай Отемуратов  нукуслик   сайловчилар  билан учрашди.  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети маданият  саройида ўтган тадбирда ҳудуд фаоллари,  депутатлари, кенг жамоатчилик  ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил  иштирокчиларига  номзоднинг сайловолди дастурида Ватанимизни янада равнақ топтириш, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга йўналтирилган мақсад, вазифалар илгари сурилганини айтди.

Дарҳақиқат, юртимизда инсон қадри улуғланаётган, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилаётган бугунги кунда аҳолининг барча қатламлари қатори  O‘zLiDePнинг асосий электорати ҳисобланган тадбиркор, фермерлар  манфаатларини ҳимоя қилишда  ҳам сезиларли натижаларга эришилаётир.  Иқтисодиётнинг асосий драйвери ҳисобланган тадбиркорликни ривожлантириш доимий эътиборда бўлиб, сайловолди дастурига мувофиқ соҳани  янада тараққий эттириш кўзда тутилмоқда. 

Учрашувда сўзга чиққанлар ҳам номзод сайловолди дастурида белгиланган ҳаётбахш ғоя, устувор мақсад ва вазифалар халқ манфаатига хизмат қилишини эътироф этишди. Ўз навбатида, барчани ўзининг бутун куч-қудратини Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида сафарбар этаётган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб, овоз беришга чорлашди.

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+