Ишсизликдан тадбиркорликкача: бандихонлик Х.Норқулова мисолида

25.07.2023, 11:48

Ишсизликдан тадбиркорликкача: бандихонлик Х.Норқулова мисолида

O'zLiDeP Бандихон тумани Кенгаши томонидан ҳам тумандаги Маданият уйида "Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори” шиори остида "Ишбилармон аёл-2023" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда тадбиркор аёлларнинг ишлаб чиқариш фаолияти, улар яратган маҳсулотларга баҳо берилди.

Ғолиб сифатида 35 турдаги нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, ҳудуддаги кўплаб аёлларни ҳунарли, ишли қилган тадбиркор Холида Норқулованинг фаолиятига юқори баҳо берилди.

- Икки йил олдин мен ҳам "Аёллар дафтари"да рўйхатда туриб, фаолиятимни 30 миллион сўм кредит олиб, оилавий корхона фаолиятини йўлга қўйиш билан бошлагандим, - дейди Холида Норқулова. - Бугун ўзим қатори ишсиз аёлларга ҳунар ўргатиб, иш билан таъминлаяман. Шу билан бирга, эл дастурхонига кўрк бўладиган нон маҳсулотлари ишлаб чиқариб, яхши даромад олаяпман. Энди O'zLiDePнинг қўллаб-қувватловида "Ишбилармон аёл-2023" танлови туман босқичида ғолиб бўлдим. Бундан жуда мамнунман. Менга билдирилган ишонч сабаб бундан кейин ҳам ғайратимни сўндирмасдан иш фаолиятимни янада кенгайтираман.

Танловда Холида опага ўхшаган кўплаб партиянинг фаол тадбиркор аёллари иштирок этишди ва унда ғолиб бўлганларга партия ҳудудий кенгаши томонидан эсдалик совғалари берилди.  

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    335
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+