185 та иш ўрни яратган нукуслик ишбилармон аёл танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашади

27.07.2023, 11:26

185 та иш ўрни яратган нукуслик ишбилармон аёл танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашади

“Ишбилармон аёл - 2023” кўрик-танловининг Нукус шаҳар босқичи юқори даражада ташкил қилинди. Унда 15 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд  хотин-қизларимиз ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов давомида иштирокчиларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.

- 2008 йилдан буён  якка тадбиркорлик билан шуғулланиб келаман, - дейди танлов иштирокчиси “KUNGRAD AGRO – SOLODKA SISTEM” МЧЖ раҳбари Замира Хожаметова.  - Фаолиятим давомида даставал 12 нафар киши билан иш бошлаган бўлсак, ҳозирги кунда  ишчилар сони 185 нафарга етди. Дастлаб Корея ва Хитой давлатларига маҳсулотларим экспорт қилинган бўлса, ҳозирги кунда 14 та ҳориж давлатларига маҳсулотларимиз экспорт қилинмоқда. Асосан фаолиятимиз қизилмия илдизидан ясалган қаламчаларни тайёрлаб экспорт қилишга мўлжалланган.

Қизилмия илдизидан ташқари чорвачилик ва 34 гектар ерга  боғдорчилик билан ҳам шуғулланамиз. 2020 йил Австрия мамлакатидан Голштейн наслли молларни олиб келиб халқни арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаб келяпмиз.

Танлов якунида 3-ўринни рассомчилик йўналиши бўйича Саёра Косимбетова, 2-ўринни “Оқ ўтов” ҳунармандчилик маркази раҳбари Бибисара Кунназарова муносиб деб топилган бўлса, фахрли 1-ўрин “KUNGRAD AGRO – SOLODKA SISTEM” МЧЖ раҳбари Замира Хожаметовага насиб этди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди ва танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    407
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+