Ишбилармон аёллар сараланмоқда

28.07.2023, 15:53

Ишбилармон аёллар сараланмоқда

"Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори” шиори остида “Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Маълумки мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркор аёллар сафини кенгайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни шу мақсадда ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танловнинг Наманган шаҳар босқичида тадбиркор ва ишбилармон аёллар низомда келтирилган шартлар бўйича иқтидорларини намойиш этдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра 3 нафар энг фаол тадбиркорларимиз “Замонавий ташаббускор аёл”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган тадбиркор аёл” ҳамда “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.

Якунда барча иштирокчиларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+