Танловнинг Вобкент туман босқичи ғолиблари аниқланди

02.08.2023, 10:58

Танловнинг Вобкент туман босқичи ғолиблари аниқланди

Айни пайтда O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан анъанавий тарзда ҳар йили ташкил этиладиган  “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган.

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида  кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Тадбирда танлов иштирокчилари ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, 5 та йўналиш бўйича ўз маҳоратларини синаб кўрдилар.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан “Замонавий ташаббускор аёл” номинацияси бўйича якка тартибдаги тадбиркор Дилбар Тешаева, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинацияси бўйича кўп тармоқли тадбиркор аёл Шахноза Авезовага, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган тадбиркор аёл” номинацияси бўйича фермер Мўмина Ражабова, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” номинацияси бўйича якка тартибдаги тадбиркор Нодира Юсупова, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинацияси бўйича якка тартибдаги тадбиркор Ойгул Ҳикматовалар ғолибликни қўлга киритдилар.

Кўрик-танлов якунида фахрли ўринларни олган иштирокчилар ва номинацияларнинг ғолибларига ташкилотчиларнинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини кўп тармоқли тадбиркор аёл Шахноза Авезова қўлга киритди.

  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+