"Ишбилармон аёл" кўрик - танлови ғолибилари аниқланмоқда

02.08.2023, 10:59

“Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг Қарши туман босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танловда "Нисо голд сервис" МЧЖ раҳбари Хайринисо Қурбоновага тенг келадигани топилмади. Аёллар дафтарига киритилган 26 нафар хотин қизни иш билан таъминлаган тадбиркор аёл ўз фаолиятини йўлга қўйганига кўп бўлгани йўқ. Қисқа фурсатда заргарлик, жалюзи пардалар, каштачилик, тикувчиликни ривожлантириб, хотин қизлар учун янги иш ўринлари яратиб келмоқда. Унинг ташаббуси билан элликка яқин аёллар ишли бўлишди.

- Хайринисо сингари тадбиркорларимиз ташаббуслари билан туманимизда хотин- қизларга ҳунар ўргатиш ва иш билан таъминлаш борасида хайрли ишлар қилинмоқда, - дейди туман кенгаши раиси Ҳотам Жумаев. - Бу борада "Аёллар қаноти" ташаббуси билан ўтказилаётган "Ишбилармон аёл" кўрик-танлови катта тажриба вазифасини ўтамоқда.

Кўрик- танловнинг ғолиблари ва фаол иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+