Сирдарё туманида ишбилармон аёллар аниқланди

02.08.2023, 11:01

Сирдарё туманида ишбилармон аёллар аниқланди

“Ишбилармон аёл - 2023” кўрик-танловининг  Сирдарё туман босқичи ҳам юқори савияда ташкил қилиниб, унда 20 нафарга яқин тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар эришаётган муваффақиятини, салоҳияти ва  имкониятини намойиш этди.

- 2003 йилдан буён  фермерчилик билан шуғулланиб келаман, - дейди  танлов иштирокчиси, "Ширинбек Қосим" фермер хўжалиги раҳбари Мунаввар Қосимова. - Фаолиятимизни дастлаб 16 киши билан бошлаган бўлсак, ҳозирги кунда ишчилар сони 107 нафарга етди. Айни пайтда 55 гектар ер майдонида ғалла, пахта ва боғдорчилик билан ҳам  шуғулланамиз.  

Унинг мана шундай саъй-ҳаракатлари танловда муносиб эътироф этилди. Якуний натижага кўра, 1-ўринни "Ширинбек Қосим" фермер хўжалиги раҳбари Мунаввар Қосимова, 2-ўринни “Очил дастурхон” ЯТТ раҳбари Дилноза Мавлянова ва 3-ўринни ҳунарманд Дилноза Муродқулова қўлга киритди.  

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  • Кўрилди
    448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+