“Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг Фориш тумани ғолиб ва совриндорлари аниқланди

02.08.2023, 16:44

“Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг Фориш тумани ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Фориш туманида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг туман босқичини  ўтказишга O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари, партия туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари жиддий ёндашганликлари яққол кўзга ташланди. Бу ҳол, тадбирнинг юксак савияда ўтишини таъминлади.

Ҳайъат аъзоларининг баҳосига кўра, 20 та иш ўрни яратган, якка тартибдаги тадбиркор Лайло Илхомова туманнинг бу йилги “Энг ишбилармон аёли”, деб топилди. Айтиб ўтиш жоизки, мазкур корхона қошида ташкиллаштирилган ўқув курсларида кўплаб қишлоқ қизларини тикувчилик соҳасида ўқитиш ҳам йўлга қўйилган. 

2 ўринга муносиб, деб топилган 15 та иш ўрни яратган Қўнишева Чиннигул эса “ JASMINA FOR-TEX” МЧЖ раҳбари. Опа етакчилигидаги тикувчилик корхонаси йил давомида 50 нафарга яқин мавсумий ишчилар ҳам жалб қилинади.

3 ўринга лойиқ, деб топилган ЯТТ Илмира Кенгашева эса 6 та доимий иш ўринлари яратишга эришган.

Кўрик-танлов якунида ғолиб ва совриндорларга, шунингдек турли хил номинациялар ғолибларига партия туман Кенгашининг Диплом ва эсталик совғалари топширилди.

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    1608
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+