Косонсойлик ишбилармон аёллар аниқланди

03.08.2023, 10:21

Косонсойлик ишбилармон аёллар аниқланди

"Ҳар бир кун-бу имконият, ҳар бир кун- келажак пойдевори" шиори остида ЎзЛиДеП Косонсой туман Кенгаши томонидан "Ишбилармон аёл-2023" республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Бунда туманнинг энг фаол тадбиркор аёллари, ишбилармон хотин-қизлари ўз кўргазмалари билан иштирок этишди. 
Кўрик танловда 10 нафар тадбиркор, хунарманд ва ишбилармон хотин-қизлар қатнашиб, уларнинг иштироки белгиланган низом асосида баҳоланди.

Натижада 2 нафари "Замонавий ташаббускор аёл", 2 нафари "Йилнинг энг мурувватли ишбилармон аёли", 1 нафар "Инвестицияларни жалб этишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл", 2 нафар "Энг ёш, фаол тадбиркор аёл" номинациялари бўйича тақдирландилар.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 1-ўринни ҳунарманд Турабоева Насиба, 2- ўринни Чорбоғ ҳосилдорлиги фермер хўжалиги раҳбари Ахмедова Машҳура, 3-ўринни тадбиркор Шерова Насибалар лойиқ деб топилди.  

Кўрик-танлов ғолиблари ва танлов иштирокчилари туман Кенгашининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+