Стратегияда белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашга барчамиз масъулмиз

14.09.2023, 11:38

Стратегияда белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашга барчамиз масъулмиз

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда партия фаоллари ҳамда депутатларнинг ўрни мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкидланганидек, халқимизнинг хоҳиш иродасини ўзида акс эттирган мазкур ҳужжат сўнгги етти йилда амалга оширилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда ва шу асосда аҳолининг турмуш даражаси, иқтисодий – ижтимоий тараққиёт даржаси ривожланган давлатлар қаторига кўтарилган Янги Ўзбекистонни барпо этишда, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлашда “Йўл харитаси” вазифасини ўтайди.

Фармонда “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгиланган.

Очиқ мулоқот давомида “Ўзбекистон 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг ижросини таъминлаш, жамоатчилик ва депутатлик назоратини кучайтириш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+