Энг олисда истиқомат қилаётган хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

18.10.2023, 12:29

Энг олисда истиқомат қилаётган хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

Халқ депутатлари Томди Кенгашидаги O'zLiDeP депутатилик гуруҳи аъзоси, партия “Аёллар қаноти” фаоли С.Кайипова ташаббуси билан туман марказидан салкам 200 км олисда, Қизилқум саҳроси бағрида жойлашган “Аяккудук” ОФЙнинг Кулумбет аҳоли пунктида истиқомат қилувчи хотин-қизлар ва болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини ва тиббий маданиятни оммалаштиришга қаратилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, фуқароларда учрайдиган турли касалликларни вақтида аниқлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни зарурий дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда 80 нафарга яқин хотин-қизлар, болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бу каби тиббий кўрикларнинг олис ҳудудларда ташкил этилиши аҳоли орасида кутилмаган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олинишига, турли онкологик касалликларнинг эрта аниқланишига ҳамда одамларимизда соғлом жамият ривожи учун ўз саломатлигини назоратга олиши кераклигини тушунишларига хизмат қилади.

Кўрик якунида, аёллар дафтарида турувчи соғлигида нуқсони борлиги аниқланган бир гуруҳ хотин-қизларга дори-дармон воситалари бепул берилди.

А.Узоқов,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаш

мутбуот котиби

  • Кўрилди
    259
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+