Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳларидан фаоллик талаб қилинмоқда

25.10.2023, 12:09

Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳларидан фаоллик талаб қилинмоқда

O'zLiDeP Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда партия депутатлик гуруҳларининг йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган устувор мақсад ва вазифалар ижросига эътибор қаратилди.

Партия вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосар -  аппарат раҳбари Илҳом Ботиров Стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифага айланганини, унинг доирасидаги ислоҳотлар бўйича тадбирлар аҳоли томонидан билдирилган ташаббус ва фикрлар асосида сифатли олиб борилиши лозимлигини, белгиланган бешта асосий ғояларни амалда татбиқ этишда бир куч бўлиш давр талаби эканини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда партиянинг 2023 йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида ишлаб чиқилган партиянинг узоқ муддатли чора-тадбирлар режасини сифатли амалга ошириш, партия фаолларидан шакллантирилган Ишчи гуруҳлар белгиланган ушбу вазифаларни тизимли ташкил қилиш борасида кўрсатмалар берилди.

  • Кўрилди
    224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+