“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми авжида
27.10.2023, 16:00
Бугунги кунда экологик муаммолар кўплаб мамлакатларнинг глобал мавзусига айланиб улгурган. Бу эса, бутунжаҳон ҳамжамиятини она табиатни асрашга чақирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мазкур йўналишдаги фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа асосида ҳар йили Ўзбекистонда она ер бағрига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган. Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси умуммиллий ҳаракатга айланиб, ҳозирги кунда ўзига хос қадрият сифатида намоён бўлаётганини кузатиш мумкин.
Ромитан туманидаги «Афросиёб» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, ЎзЛиДеП ҳамда барча ташкилот ва корхоналар, маҳаллалар фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирокида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида манзарали кўчатлар экилиб, “Яшил жамоат боғи” барпо этилди.
Кўчат экиш тадбирида сўз олганлар ушбу лойиҳада барчани фаол иштирок этишга чорладилар. Тадбир давомида қарийб 1 гектар бўш турган ер майдонига 1 минг 300 донага садақайрағоч, шумтол, каталпа, гужум каби ихота кўчатлари экилди.
Туман ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилги куз мавсумида 612 минг дона мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа доирасидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида ЎзЛиДеП дан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаолларининг иштирок этаётганликлари унинг ижросини ўз вақтида таъминлаш имконини бераётгани билан аҳамиятлидир.
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг