Жарқўрғонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилганда қатор камчиликлар аниқланди

06.11.2023, 18:53

Жарқўрғонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилганда қатор камчиликлар аниқланди

Айни пайтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида жамоатчилик назорати йўналишидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири партиянинг Жарқўрғон туман кенгаши депутатлари томонидан ҳам ўтказилди.

Хусусан, O'zLiDeP Жарқўрғон туман Кенгаши вакиллари, депутатлик гуруҳи аъзолари, тумандаги масъул ташкилотлар вакиллари томонидан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2023-2024 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш йўналишида қилинган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ўрганилди.

Асосан, Оқтепа массивидаги "Олтинтепа", "Оқтепа", "Оби-ҳаёт","Ғур-ғур" маҳаллаларидаги умумий ўрта таълим мактаблари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари кўздан кечирилди. Ҳудуддаги оилавий поликлиникалар ҳам эътибордан четда қолмади. Ушбу объектларнинг кузги-қишги мавсумга тайёргарлиги ҳамда муассасалардаги  ободонлаштириш ишларининг ташкил этилиши юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди. Жараёнда айрим мактабларнинг иссиқлик системаси, қозонхонаси локал тизимда эмаслиги, ҳалиям эски типда эканлиги, қозонхоналарда насослар ўрнатилмагани маълум бўлди. Шунингдек, эски қозонхоналар ёрдамида спорт залларини иситишнинг имкони йўқ. Поликлиникада ҳам иситиш тизими ҳарорат паст бўлганидан яхши ишламайди. Монтаж ишлари олиб борилмаган. Бундан ташқари, ушбу муассасаларга кўмир етказиб берилиши бўйича ҳолатлар ҳам кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликлар эса депутатлик назоратига олинди.

Ўрганиш ишлари жойларда давом этмоқда.

  • Кўрилди
    257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+