Урганч деҳқон бозоридаги санитария ҳамда нарх-наво ҳолатлари ўрганилди

08.11.2023, 17:10

Урганч деҳқон бозоридаги санитария ҳамда нарх-наво ҳолатлари  ўрганилди

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида жойлашган Урганч деҳқон бозоридаги санитария ҳамда нарх-наво ҳолатлари  ўрганилди. 

Бозор маъмурияти томонидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида “Элга хизмат” расталари ташкил этилган. Бу ерда бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда.

Депутатлар  қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини асосий турларини ғамлаш бўйича ҳам қилинган ишлар билан қизиқдилар. Бугунги кунгача 260 тонна картошка, 165 тонна пиёз ва 40 тонна сабзи музлатгич омборларга ғамланган. Қўшни вилоятлардан яна 500 тонна картошка олиб келиш учун шартномалар тузилган. Аммо бозор маъмуриятининг айтишича  бозорнинг ўз музлатгич омбори йўқлиги сабабли ижара асосида тадбиркорларнинг музлатгич омборларидан фойдаланиб келмоқда. Бу эса қатор ноқулайликларга ва маҳсулотнинг тан нархига ҳам таъсир қилмоқда. Бозор масъуллари депутатлардан мазкур муаммони ижобий ҳал қилишда кўмак сўради. 

Ўрганиш давомида гўшт расталаридаги бепарволиги, тозалик ва гигена қоидаларини бузиб савдо қилаётган айрим тадбиркорлар огоҳлантирилди. Бозор ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини назорат қилувчи лаборатория фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Айрим товуқ гўшти маҳсулотларини сотувчи тадбиркорлар маҳсулот яроқлилиги бўйича хулоса олмаган ҳолда савдо қилаётгани аниқланиб, бу ҳолатларни олдини олиш хусусида ҳам масъуллар огоҳлантирилди.

Аҳолининг истеъмол ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда, уларга сифатли ва истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида бу каби назорат тадбирини мунтазам равишда олиб бориш ўз долзарблигини йўқотмайди.

 

  • Кўрилди
    224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+