Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

16.11.2023, 15:22

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидагиОйинлимаҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчиСардорбекСултонбекмасъулияти чекланган жамиятида вилоятда энг илғор бўлган боғдорчилик фермер хўжаликлари раислари учун семинар ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов, Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев, Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Равшан Мамутов ҳамда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакиллари иштирок этишди. 

Дастлаб, “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишилди. Бугун Абдуқодир Қаюмов раҳбарлик қилаётган жамият 43 гектар ер майдонида анор етиштириш билан шуғулланмоқда. Тадбиркор 56 нафар кишини иш билан таъминлаган.  

Семинарда асосан, “Фермер хўжалиги тўғрисисида”ги қонунга ўзгартириш киритилаётгани ҳақида тушунчалар берилиб, бу борада боғдорчилик фермер хўжаликлари раҳбарларининг таклифлари ҳам тингланди.  Хусусан, яхши даромад олаётган фермер хўжаликларига солиқ имтиёзлари берилиши, такрорий экин экиладиган майдонларни шартнома асосида 1 йил муддатга эмас, 4-5 йил муддатга берилиши, фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш имкони берилиши бўйича таклифлар киритилгани айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, А.Хаитов фермерларни бошқа вилоятлар, шунингдек, Хитой, Озарбайжон ҳамда Туркия давлатларида анор етиштириш, уни қайта ишлаш бўйича тажриба алмашишга юборилишини таъкидлаб ўтди. Семинар ниҳоясида фермерлар сўзга чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтишди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    153
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+