Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!

01.12.2023, 14:25

Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!

O’zLiDeP Зомин туман Кенгаши ташаббуси билан Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлимида Асосий Қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан “«Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!»  деб номланган очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда партия вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда тумандаги ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Мулоқот давомида Президентимизнинг 2023 йил 16 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.  

Таъкидланганидек, 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. 65 фоизга янгиланган Бош қомусимиз  жорий йил 1 майдан эътиборан кучга кирди. Бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди.

Тадбирда сўз олганлар Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратганини алоҳида таъкидладилар.

Примқул Нурматов,

 O’zLiDeP Зомин туман Кенгаши

аппарат раҳбар

  • Кўрилди
    353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+