Партиянинг ўтган йиллардаги фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

01.12.2023, 15:17

Партиянинг ўтган йиллардаги фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

Урганч туманида O’zLiDeP ташкил топганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда партия Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари ва тарафдорлари, фахрий аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари  иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, партия томонидан амалга оширилаётган тизимли лойиҳалар кўплаб ёшлар, аёлларнинг мамлакат сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида ўз ўрнини топишига, тадбиркорлар ва фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиб келаётгани, буларнинг барчаси O‘zLiDePни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг ажралмас қисмига айлантирганлигини таъкидлади.

Муҳими, партия мамлакат тараққиётининг ҳар бир босқичида элу юртни ўйлантирган, халқ манфаатларига бевосита дахлдор ғоялар, қарашлар билан ўртага чиқди. Шу туфайли сиёсий саҳнага кириб келган илк йилларданоқ мамлакатдаги етакчи партиялардан бирига айлана олди ва ўтган йиллар давомида ана шу мақомни қўлдан бермай келмоқда.

Партиямизнинг юбилейи фақатгина қутлуғ сана эмас. Бу – фаолиятини сарҳисоб қилиб, галдаги вазифаларни белгилаб олиш учун бир имконият ҳамдир. Тадбирда партия фаолиятини янада жонлантириш, илгари сураётган мақсадлари халқчиллигини ошириш, партия аъзоларининг сиёсий билимларини кенгайтириш борасида тинимсиз изланиш лозимлиги алоҳида эътироф этилди.

Партия таъмал тошини қўйишда ҳисса қўшган фахрийлар сўз олиб, босиб ўтган йўллари, партиянинг эришган натижаларини хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Тадбир якунида кўп йиллардан бери эзгу мақсадлар йўлида жипслашиб,  партиямиз мавқеини мустаҳкамлашда беминнат хизмат қилиб келаётган фаоллар, фахрийлар ва ҳамкор ташкилотлар партия вилоят Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    198
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+