Мақсадимиз аҳоли манфаатлари учун хизмат қилишдир

07.12.2023, 15:55

Мақсадимиз аҳоли манфаатлари учун хизмат қилишдир

O`zLiDeP Асака туман Кенгаши томонидан “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг  75 - мақсадида кўзда тутилган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг чинакам «овозига» айлантириш, давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйиш, шунингдек, 78 - мақсадида Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «Халқ хизматидаги давлат» тамойили асосида иш ташкил этиш масалаларига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар янги Конституцияда “Инсон – жамият – давлат” ҳамда “Инсон қадри учун” тамойилларининг амал қилинаётганлиги инсон ҳуқуқлари устувор ҳисобланган ва қадрланган давлатда уларни ҳимоя қилиш механизмлари доимо такомиллаштириб, мустаҳкамлаб қўйилганлигини алоҳида таъкидладилар. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, айниқса, унда хотин-қизларга бўлган эътибор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ижтимоий муҳофазаси масалалари ҳақида йиғилганларга тушунчалар бериб ўтилди.

Пировардидида партия фаоллари Конституциямиз ҳақида ўз фикрларини билдириб, ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

  • Кўрилди
    258
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+