Янгиланган Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

07.12.2023, 15:59

Янгиланган Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

O’zLiDeP ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашлари ҳамкорлигида Бухоро давлат университетида ушбу олий ўқув юрти талаба ёшлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Уни университет ректорининг ўқув ишлари бўйича  проректори Рустам Жумаев кириш сўзи билан очиб берди.

Давра суҳбатида сўз олган партия вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Б.Очилов Конституцияда халқимиз ҳуқуқ манфаатлари ўз ифодасини топганини, ушбу муҳим ҳужжат Конституциявий қонун лойиҳаси тарзида умумхалқ муҳокамасида қўйилганлигини, шундан сўнг мамлакатимизда умумхалқ референдуми ўтказилиб Янгиланган Конституция бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар билан қабул қилинганлигини ҳамда 2023 йилнинг 1 май кунидан бошлаб қонуний кучга кирганини айтиб ўтди.  

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи С.Ахатовнинг ёшлар иттифоқи фаолиятига оид берган маълумотлари билан ҳам таништирилдилар. Қайд этилганидек Конституциямизнинг 35 фоизи  янги нормалар билан тўлдирилганлиги ҳеч шубҳасиз мамлакитмиз ёшларининг бугунги ва эртанги ҳаёти янада фаровон бўлишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Талаба ёшлар шунингдек, Янгиланган Конституциядан ўрин олган ижтимоий давлат, “Инсон- жамият - давлат” тамойили, Парламентнинг юқори ва қуйи палаталари, сиёсий партияларнинг фракциялари, Президент, Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловлар бўйича ҳам тўлиқ тушунчаларга эга бўлдилар.

Давра суҳбати иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан  батафсил жавоблар  берилди. 

  • Кўрилди
    236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+