Янгиланган Конституция – фаровон келажагимиз пойдевори

07.12.2023, 16:02

Янгиланган Конституция – фаровон келажагимиз пойдевори

Айни кунларда O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан бир қатор маданий-маърифий, тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, профессор ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирокида ташкил этилган “Янгиланган конституция – фаровон келажагимиз пойдевори” деб номланган ана шундай тадбирлардан бири – Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах  филиалида ҳам ташкил этилди.

Тадбир давомида Янги таҳрирдаги Конституциямиздаги Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Янги Ўзбекистонда ўқиш, ишлаш, ўз иқтидорини намоён қиламан деган ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар айтиб ўтилди. Ёшларга бўлган бу эътиборни биргина Жиззах вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин. Айни пайтда  Жиззахда 5 та Олий таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Улрада минглаб ёшларимиз ўзлари танлаган соҳаларнинг сир-асрорларини мукаммал эгаллашга ҳаракат қилмоқдалар.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида ташкилотчилар талаба ёшларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.

Сирожиддин Аҳматов,

 O'zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

“Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+