Кам таъминланган оила хотин-қизлари учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

07.12.2023, 17:52

Кам таъминланган оила хотин-қизлари учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Айни кунларда O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши  томонидан Асосий Қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан турли хил йўналишдаги маданий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Партия  вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасида қутлуғ сана муносабати билан “Соғлом оила-мустаҳкам оила!” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

- Янгиланган Конституциямизда Ўзбекистон  - ижтимоий давлат, деб эълон қилинган, - дейди O’zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши  “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Саида Умаралиева. – Бугун ташкил этилган бепул тиббий кўрик ана шу тамойилнинг амалдаги ифодаларидан биридир.

Чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик давомида ушбу ҳудуддаги Сангзор, Зилол, Навоий, Иттифоқ МФЙларда истиқомат қилувчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, уйда ўтирган, ёш болали 36 нафар хотин-қизлар қамраб олинди.

Тиббий кўрик давомида поликлиника шифокорлари қабулида бўлган хотин-қизлар малакали мутахассислар кўригидан ўтиб, керакли  тавсиялар олдилар.

Шунингдек, кўрик давомида биохимия тахлили, қондаги диабет, турли хил юқумли касалликлар учун қон тахлиллари, узи, эко ултратовуш текширувлари ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида бундай бепул тиббий кўриклар вилоятнинг барча туман, шаҳарларида ташкил этилмоқда.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 Матбуот маркази

  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+