Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат ёшларга ғамхўрлик масалаасида ўз зиммасига ғоят муҳим мажбуриятларни олган

07.12.2023, 18:19

Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат ёшларга ғамхўрлик масалаасида ўз зиммасига ғоят муҳим мажбуриятларни олган

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши "Ёшлар қаноти", партиянинг Термиз шаҳар кенгаши вакиллари ҳамда депутат Геннадий Кравченя томонидан Термиз муҳандислик-технология институтида "Бизнинг Коституциямиз" лойиҳаси доирасида талаба ёшлар учун тадбир ташкил этилди.

Унда Бош Қомусимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари акс этган моддалар шарҳлаб берилди. Хусусан, таъкидландики, Асосий қонунимизнинг алоҳида боби – ХIV боб “Оила, болалар ва ёшлар” деб номланган. Унда ёшларга оид қатор нормалар ўрин олган. Бундай янгича ёндашув, шубҳасиз, Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигидан яққол далолатдир.

Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат томонидан ёшлар ҳуқуқлари ҳимояланиши ва уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштироки рағбатлантирилиши кафолатлаб қўйилди. Конституциямизнинг 79-моддаси биринчи бандида қайд этилганидек:“Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради”.

Шу ўринда янги таҳрирдаги Конституциядан илк маротаба узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожини таъминлаш давлатнинг вазифаси этиб белгиланганини таъкидлаш мақсадга мувофиқдир. Таълимга оид нормалар 50,51 ва 52-моддаларда ўз аксини топди.

Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Конституциянинг 53-моддаси биринчи бандида: “Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади”, деб таъкидланган. Зеро, интеллектуал салоҳиятини юқори, дунёқараши кенг, мустақил фикрлайдиган авлодни вояга етказиш ва тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир.

Хулоса қилиб айтганда, янги таҳрирдаги Конституциямизда давлат ёшларга ғамхўрлик масалаасида ўз зиммасига ғоят муҳим мажбуриятларни олгани алоҳида диққатни тортади. Энг асосийси, мазкур конституциявий нормалар нафақат Ўзбекистон ёшлари манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун ниҳоятда аҳамиятлидир.

  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+