Кўзи ожизлар кутубхонасининг фаол партия аъзолари рағбатлантирилди

19.12.2023, 16:19

Кўзи ожизлар кутубхонасининг фаол партия аъзолари рағбатлантирилди

Сурхондарё вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” вакили Шохиста Алламуратова партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши билан биргаликда давра суҳбати ўтказди. Хотин-қизларни қўллаб-қуввалаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мавзусида ўтган давра суҳбатида “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 25-мақсадида қамраб олинган масалалар хусусида сўз борди. Хусусан, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, “Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизмини яратиш борасида амалга оширилаётган қатор амалий ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Сурхондарё воҳаси ҳудудида партия ташаббуси билан бепул тиббий кўриклар ўтказилиб, аёлларнинг саломатлигини тиклаш борасида тавсиялар берилаётгани, сафимизда тадбиркор аёллар кўпайиши учун амалий кўмак берилаётгани борасида мисоллар келтирилди.

Айтиш керакки, кутубхона жамоаси ҳам партиямизнинг энг фаол аъзолари саналади. Бугунги кунда кутубхонанинг туманларда 13 та филиали бўлиб, китобхонларга оилавий абонемент, овозли ўқиш, библиобус каби замонавий усуллардан фойдаланилган ҳолда китобхонларга сифатли хизмат кўрсатилмоқда. Қолаверса, кутубхона қошида ташкил этилган “Зиё” клуби томонидан ҳам қатор тарғибот ва ташвиқот лойиҳалари ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда олиб борилаётгани, бу эса янги китобхонлар ва кутубхона аъзоларининг сафини кенгайтираётгани қувонарли.

Тадбирда партиявий фаолиятда бир қатор ютуқларга эришган, сафдошларга ўрнак ва намуна бўлиб келаётган, партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш ва амалга оширишда жонкуярлик кўрсатиб келаётган кутубхона БПТ раиси ҳамда бир гуруҳ ЎзЛиДеП фаолларига партия Сиёсий Кенгаши ижороия қўмитаси ҳамда вилоят Кенгашининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    240
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+