Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилмоқда

21.12.2023, 17:23

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилмоқда

Айни пайтда Жиззах вилоятидаги маҳаллий Кенгашларда фаолият олиб бораётган O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш, қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлиги ҳолати бўйича туманда амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.

Бу каби ўрганишлар Дўстлик туманида ҳам олиб борилмоқда.   Мутасаддилар томонидан берилган маълумотларга қараганда, жорий йил туманда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатувчи корхоналар томонидан 15 700 гектар майдонда 122 460 тонна ғалла етиштирилган.

Шунингдек,  30846 тонна полиз маҳсулотлари, 2300 тонна картошка,  434 тонна сабзи, 120 тонна пиёз маҳсулотлари етиштирилган.

Бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонлардан 1300 тонна сабзоват, 850 тонна картошка, 12300 тонна полиз, 600 тонна мойли, 9600 тонна дуккакли дон экинлари, 10 тонна шоли ва 24500 тонна озуқа экинлари йиғиштириб олинган. Туманда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишга қаратилган эътибор ҳам ўз самараларини бермоқда. Айниқса, замонавий технологиялар асосида фаолият юритувчи иссиқхоналар фаолиятининг йўлга қўйилгани аҳолини куз-қиш фаслида ҳам доимий равишда турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш имконини бермоқда. Аҳоли истеъмолидан ортган маҳсулотлар четга экспорт қилинмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аҳоли вакиллари ўзаро мулоқотларда бозорлардаги нарх-наво ошмаганлигини,  расталар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўла эканлигини мамнуният билан қайд этмоқдалар.

Депутатлар ва ишчи гуруҳ аъзолари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш масаласини жамоатчилик назоратига олишгани ҳам бу ўринда жуда қўл келмоқда.

Холбек АСАТОВ,
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим
ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    269
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+