Нукусда “Келажак учун қадам” шиори остида ёш сиёсатчи қизлар форуми ўтказилди

26.12.2023, 12:41

Нукусда “Келажак учун қадам” шиори остида ёш сиёсатчи қизлар  форуми ўтказилди

O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  томонидан  Нукус тумани маънавият-маърифат марказида “Келажак учун қадам” шиори остида ёш сиёсатчи қизлар  форуми бўлиб ўтди.

Форумда “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар, айниқса хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар, хусусан Гендер тенглигини таъминлаш сиёсатини давом эттириш,  хотин-қизларнинг  ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий лидер хотин-қизларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. 

Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган  туб ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар, айниқса хотин-қизларимиз барча соҳаларда фаол иштирок этаётганлиги, хусусан, тадбиркорлик, ишбилармонлик ва фермерлик соҳасида улкан натижаларга эришаётганлиги, ёшларга O'zLiDeP фаолияти, партиявий лойиҳаларнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни, хотин-қизларга яратилган имкониятлар ҳақида сўзлаб бердилар.

Форум давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Клара Худайбергенова

 O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлар билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+