Хивадаги эҳтиёжманд оилалар учун байрам дастурхони ёзилди
27.12.2023, 17:05
Хива шаҳридаги "Қиёт" маҳалласида янги йил муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган маҳалла фаоллари, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтари”да турган маҳалла фуқаролари учун байрам дастурхони ёзилди. Дастурхон атрофига йиғилганлар самимий тилаклар, тинч кунларга шукроналик, соғлик-саломатлик, эзгу тилаклар билдиришди.
Тадбирга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида маҳаллада жойлашган 16-сонли мактабнинг 1-синф ўқувчилари ўзларининг бетакрор рақсалари, куй-қўшиқлари билан барчани мамнун қилди.
Шунингдек, маҳалланинг спортчи ёшларининг эришган ютуқлари эътироф этилиб, Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашининг O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан спортнинг кураш тури бўйича Республикамизда фахрли 1-ўринни, Қозоғистон Республикасида ўтказилган бахсларда 3-ўринни эгаллаган Ҳамидбек Отаназаровга партиянинг эсталик совғалари топширилди. Маҳалладаги эътиёжманд оила фарзандларига ҳам янги йил совғалари улашилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси
18.05.2024, 16:03
-
Энг фаоллари сараланяпти
18.05.2024, 15:15
-
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди
18.05.2024, 15:02
-
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар
18.05.2024, 14:24
-
Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар
18.05.2024, 13:43
Фикрингизни қолдиринг