Жиззахлик болажонларга байрам совғалари улашилмоқда

28.12.2023, 11:03

Жиззахлик болажонларга байрам совғалари улашилмоқда

Ҳар бир байрам йиллар давомида шаклланган ўзига хос анъаналари билан қадрли.  Улар ичида  катта кичикнинг, айниқса болажонларнинг энг севимли байрамларидан бири бўлган – Янги йил алоҳида ўрин тутади.  Айнан Янги йил арафасида ўтаётган тадбирлар кичкинтойларимизга олам-олам қувонч бахш этади. Умр зарварақларининг янги саҳифасини очаётган болажонларимиз, тинч ва обод юртимизда келгуси йил улар учун янгидан-янги ютуқ ва муваффақиятларни келтиришига ишонишади. Бу кўтаринки кайфият айни кунларда Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида болажонлар учун ташкил этилаётган байрамолди тадбирларида ҳам яққол кўзга ташланмоқда.

ЎзЛиДеП ҳудудий кенгашлари томонидан Янги йил байрами тадбирлари ташкил қилиниб, болажонларга партиянинг совғалари топширилмоқда.

Партиянинг Мирчачўл туман кенгаши томонидан тумандаги “Пахтазор” маҳалласи ҳудудида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 14-сон мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири ўтказилиб, болажонларга партиянинг совғалари топширилди.

Шунингдек, Партиянинг Ғаллаорол туман кенгаши томонидан ҳам тумандаги “Бахт” маҳалласи ҳудудида жойлашган 78-сонли умумтаълим мактабида Янги йил байрам тадбири ташкил қилинди. Болажонларга байрам совғалари улашилди.

Таъкидлаш лозимки, партия ҳудудий ташкилотлари иштирокидаги бу каби байрам тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда.

Холбек Асатов,
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик
гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

 

 

  • Кўрилди
    296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+