Кам таъминланган оилалар фарзандларига янги йил совғалари улашилди

28.12.2023, 18:03

Кам таъминланган оилалар фарзандларига янги йил совғалари улашилди

O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши ва “Аёллар каноти” гуруҳи  томонидан туманда истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун Янги йил байрами ташкил этилди.

Гуруҳ раҳбари Баҳрия Қобилова раҳбарлик қилаётган “Ватанпарвар болажон”  хусусий мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган тадбирда 40  дан ортиқ болажонлар таклиф этилди. Улар учун “Янги йил тараннуми” деб номланган мусиқали байрам тадбири намойиш этилди. Қорбобо ва Қорқиз иштирок этган байрамда қўшиқлар куйланди, рақслар ижро этилди.Айниқса, Ватан, она, устозлар, Янги йилга бағишланган шеър ижро этган болакайлар Қорбободан чиройли совғалар қабул қилиб олишди. 

- Болалар умидимиз ғунчалари, бахтимиз юлдузларидир, - дейди  O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Улуғбек Боймуродов. – Улар қувонган кезларда дунё шодликка тўлади. Ҳаётимиз қувончлари бўлган жажжи ўғил-қизларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб улғайишлари учун ғамхўрлик қилиш  мустақил давлатимиз, ота-оналаримизнинг муқаддас бурчидир. Муҳтарам Президентимиз ўз маърузаларида ёш авлод Янги Ўзбекистонимиз устунлари эканликларини кўп бор такрорлайдилар. Болажонлар бир улашган янги йил либосларида рақсга тушиб, қўшиқ куйладилар.

Байрам чоғида болажонлар билан очиқ мулоқот ташкил этиб, уларнинг келгусидаги орзулари билан қизиқдик. Янги йил совғалари, қизиқарли китоблар улашдик. Туманда Янги йил байрамлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+