“Янги Ўзбекистон армияси учун” шиори остида спорт мусобақаси ташкил қилинди
12.01.2024, 15:24
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сайҳунобод туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида O’zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши, туман Мудофаа бўлими ҳамкорлигида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Байрам тадбирида сўз олганлар бугунги кунда ватанимиз сарҳадларини қўриқлаётган ҳарбийлар ва аскар йигитларни табриклаб, мусобақаларга старт бердилар.
Тадбирда қизлар ўртасида спортнинг волейбол ва йигитлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Қолаверса ўқувчи ёшлар иштирокида спортнинг француз бокси (сават), шашка, велоспорт ва карате турлари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Мусобақа якунига кўра йигитлар ўртасида ўтган спортнинг мини футбол тури бўйича ғолибликни “Сайхун” жамоаси, қизлар ўртасида ўтган спортнинг валебол тури бўйича ғолибликни “Тўмарис” жамоаси қўлга киритишди. Ғолиблар ва фаол иштирок этган спортчиларга партиянинг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.
Элёр Жўраев,
O’zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши
бўлими бошлиғи
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат бахмаллик томорқачилар фаолиятини ўрганди
29.04.2024, 21:02
-
Хусусий оилавий корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш – фаолиятимиз мезони
29.04.2024, 20:54
-
Депутат Чинозда хусусий боғчалар фаолияти билан танишди, аҳоли мурожаатларини ўрганди
29.04.2024, 20:53
-
Депутат Бувайда туманида хусусий боғчалар, клиникалар ва маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди
29.04.2024, 17:13
-
Депутат таълим муассасалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди
28.04.2024, 12:55
Фикрингизни қолдиринг