Энг яхши лойиҳа соҳиблари тақдирланди

31.01.2024, 15:36

Энг яхши лойиҳа соҳиблари тақдирланди

O’zLideP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида “Энг яхши бизнес режа” танловининг Сирдарё вилоят босқичи ўтказилди.

Дастлаб O’zLideP Сирдарё туман Кенгаши депутати Дилафруз Жўраева “Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасининг асосий мақсади хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига қизиқишини янада кучайтириш, Ёшлар ва бизнесни ривожлантириш йилида ёшларнинг бизнес режаларини қўллаб-қувватлашдан иборат эканлиги хусусида сўз юритди.  

– Мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад юртимизнинг кўплаб жойларида шамол энергиясидан кенг фойдаланиш ва қайта тикланувчи энергиядан фойдаланган ҳолда табиатга бўлган инсон омили зарарини шу йўл билан камайтиришдир. Бу орқали эса электр энергияси олишга сарфланадиган газ, кўмир захирасининг катта қисмини келажак авлодга сақлаб қолишга эришилади – дейди танловнинг Сирдарё вилоят босқичи ғолиби Лазизбек Аблобердиев.  

Якуний натижаларга кўра Гулистон шаҳридан Лазизбек Аблобердиев “Шамол генераторлари” лойиҳаси билан 1-ўринни, Оқолтин туманидан Рўзимурод Тўрабоев “Фасадний плиталар” лойиҳаси билан 2-ўринни ва сайхунободлик Севара Абдуллаева “Замонавий қандолат маҳсулотлари” лойиҳаси билан 3-ўринни эгаллади.  

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Ш.Суяров, ЎзА.

  • Кўрилди
    227
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+