Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

08.02.2024, 18:09

Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими ҳамда Ҳалқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан тумандаги 238-сонли умумтаълим мактабида Алишер Навоий таваллудининг 583-йиллиги муносабати билан “Навоийни англаш – маънавиятни англашдир!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия ходимлари, Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутатлари, навоийшунос олимлар, тумандаги мавжуд умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, маънавиятчилар ва ота-оналар қатнашдилар.

Тадбир буюк мутафаккир Мир Алишер Навоийнинг ғазал ва рубоийлари билан бошланди. Тадбир давомида Навоий ижодининг бетакрор жиҳатлари, улуғ мутафаккирнинг юксак инсоний фазилатлари хусусида қизиқарли баҳс мунозаралар бўлиб ўтди.

Шунингдек, мутафаккир адибнинг ҳаёти ижоди билан боғлиқ саволларга тўлақонли жавоб берган ўқувчилар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

  • Кўрилди
    529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+