Кегейлида ажримлар бўлмаслиги керак

08.02.2024, 19:01

Кегейлида ажримлар бўлмаслиги керак

O‘zLiDeP Кегейли туман кенгаши томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Ажримлар профилактикаси ва салбий ҳолатларга мойиллик – муаммо, вазифа ҳамда уни ечиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими, мутасадди ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, салбий ижтимоий ҳаракатлар, айниқса, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Оиланинг мустаҳкамлиги эр ва хотиннинг ўзаро тотув ҳаёт кечиришига боғлиқ, бу фарзандлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга, – дейди партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири Жамила Егамбергенова. – Қачон оила бахтли бўлади? Қачонки, аёл бахтли бўлса. Қачон аёл бахтли бўлади? Авваламбор, унинг болалари ва
турмуш ўртоғи соғ-омон бўлса. Қачон аёл ҳаётдан рози бўлади? Қачонки, оиласи тинч, рўзғори фаровон бўлса, эртанги кунидан кўнгли тўқ бўлса...

Учрашув давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани, унда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш йўналишида қатор вазифалар кўзда тутилгани, лойиҳага хотин-қизларимиз ҳам ўз таклифларини бериш имкониятига эгалиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнггида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажримларнинг олдини олиш ва қадриятларни асраш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    139
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+