Фермерларга қонунчиликдаги янгиликлар хусусида маълумотлар берилди

13.02.2024, 09:04

Фермерларга қонунчиликдаги янгиликлар хусусида маълумотлар берилди

Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов Янгибозор, Хонқа ва Боғот туманларида бўлиб, фермерлар билан дала шийпонида семинар ўтказди.

Семинарда туманларда “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” тамойили асосида деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш борасидаги ишлар, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш тажрибалари намойиш этилди.

Бунда Янгибозор, Хонқа ва Боғот туманлари мисолида деҳқон хўжаликларини сифатли уруғликлар билан таъминлаш, экспортчи - агрегаторлар  ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоизки, Ер кодекси ҳамда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, деҳқон хўжалиги юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Президент қарори билан белгиланган айрим ҳудудларга 0,06 гектардан 5 гектаргача  бўлган ўлчамда ер участкалари берилади. Мулоқот давомида қонунчиликдаги янгиликлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 1 февралдаги деҳқон хўжаликлари кооперациясини ривожлантиришга оид қарорининг мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Спикер ўринбосари мулоқотлар жараёнида ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва туман мутасаддилари билан маҳаллалардаги камбағалликни қисқартиришда мазкур агрокластер имкониятларидан фойдаланиш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, шу орқали ишсиз фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилишини таъминлаш ва даромадларини ошириш лозимлиги борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан бирга ҳамкорликни янада кучайтириб томорқачиликни янада ривожлантириш, томорқа хизмати кластери қошида ўқув марказини очиш, томорқачиликка қизиқувчи ёшларни жалб этиш бўйича тавсиялар берилди.

  • Кўрилди
    152
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+