200 нафар ёшларни иш билан таъминлаган корхона фаолияти билан танишилди

13.02.2024, 09:06

200 нафар ёшларни иш билан таъминлаган корхона фаолияти билан танишилди

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Aктам Хаитов Хоразм вилоятида учрашувлари давомида Хонқа туманидаги “Naturella” бренди остида сут ва сут маҳсулотлари, ун маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ёш тадбиркор Шоҳруҳ Қаландаров фаолияти билан танишишди. Кўп тармоқли корхонада 200 нафардан ортиқ ёшлар иш билан таъминланган.

Мазкур корхона ўзининг сифатли маҳсулотлари билан ўз харидорларига эга. Италия техналогияси асосида кунига 10 тоннагача сутни қайта ишлаб, 28 турдаги сут маҳсулотларини халқимиз дастурхонига, тумандаги мактабгача таълим муассасаларига етказиб бермоқда.

Бугунги кунда сутни қайта ишлаш корхонасининг ўзида 40 нафар ёшлар ва хотин қизларнинг бандлиги таъминланган. 

Келгусида тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириб, маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш ва қўшимча тармоқларни ишга тушириш орқали 250 нафар иш ўрни яратишни мақсад қилган.

Ёш тадбиркор Ш.Қаландаров иш фаолиятини янада кенгайтириб тоза қадоқланган сув маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Натижада қўшимча 12 нафар ёшлар иш билан таъминланди. Тадбиркор томонидан мазкур сув маҳсулотлари мактабларга ҳам етказиб берилмоқда.

Учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, аҳоли, айниқса, хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган сайъ-ҳаракатлардан асосий мақсад эканлиги қайд этиб ўтилди.

  • Кўрилди
    106
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+