Гул етиштирувчилар маҳалласи билан танишилди

10.02.2024, 09:07

Гул етиштирувчилар маҳалласи билан танишилди

Хива туманидаги “Парчанхос” маҳалласи аҳолиси асосан гул, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етиштириш ортидан катта даромад топишяпти.

Маҳаллани ривожлантиришнинг асосий драйвери иссиқхона хўжалиги, гулчилик, кўчатчилик йўналишлари ҳисобланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ушбу маҳалла ҳудудининг 2 гектар ер майдонида ташкил қилинган иссиқхона фаолияти билан танишди.  

Мазкур иссиқхона эгаси тадбиркор Оллаберган Оллаберганов гулчилик билан шуғулланиб келмоқда. Ҳозирда иссиқхонада 50 минг тупдан ортиқ гул кўчатлари мавжуд. Асосан “япон сапораси”, “шафран”, “Виола”, “Филаргония” каби гул навлари етиштирилмоқда. Иссиқхонада 10 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган.

– Гул кўчатлари етиштириш нозик, машаққатли, лекин сердаромад иш, – дейди маҳалладаги барча гулчиларнинг устози, меҳнат фахрийси Оллаберганов Оллаберган. – Гул кўчатлари мавсумга қараб етиштирилади. Турли кўчатларга турлича ишлов берилади, парваришланади. Бу ишни яхши билмаган киши, яхши натижага эриша олмайди. Шу боис, ушбу иш билан шуғулланишни истаганлар соҳанинг ўзига хос, нозик жиҳатларини пухта ўзлаштириши муҳимдир. Шундагина у бу иш ортидан катта даромад топа олади.

– Маҳалламизда гулчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шу орқали оилалар даромадини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Парчанхос” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Атаев Ибрагим. - Маҳалламиздаги барча ишсиз аёллар иш билан таъминланди. Хусусан, 1 нафар эҳтиёжманд аёлга субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди, 85 нафар аёлга деҳқончилик қилиш учун 15 сотихдан ер ажратилди. Қолган аёллар эса маҳаллада иш олиб бораётган гулчиларга бириктирилди. 

Мулоқотлар давомида юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бу борада асосан хотин-қизлар ва ёшларга қулай шароитлар яратиш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётгани, бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилиб, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқароларнинг кенгроқ қамраб олинаёгани эътироф этилди.

Маҳаллада етиштирилаётган гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари нафақат Хоразм, балки республикамизнинг барча вилоятларидан келган харидорлар томонидан сотиб олинади. Бундан ташқари, кўчатларни қўшни давлатларга ҳам экспорти йўлга қўйилган.

 

  • Кўрилди
    141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+