Ёшлар билан учрашув

13.02.2024, 09:42

Ёшлар билан учрашув

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Ёшлар билан ишлашда нафақат битта маълум бир ташкилот, балки барчамиз бирдек масъулмиз.

Ўзбекистон Либерал демократик партияси ҳам бугунги кунда айнан ёшлар масаласига катта аҳамият қаратмоқда.

Янгиер шаҳрида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлик техникумида "Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" шиори остида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева, Тошкент давлат юридик университетининг доценти, юридик фанлари доктори, профессионал медиатор Абдумурад Ҳақбердиев ҳамда тиббиёт техникуми ўқувчи- ёшлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 87-мақсади – ёшларнинг ҳуқуқий саводхонликка эришиши, мустаҳкам иродали, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшларни касб-ҳунарларга йўналтириш масалаларига жиддий эътибор қаратилаётганига тўталиб ўтди. 

Юрист Абдумурад Ҳақбердиев янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Меҳнат кодекси тўғрисида маълумотлар берди.

  • Кўрилди
    281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+