Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади

16.02.2024, 16:54

Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади

Маълумки, OʻzLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларида ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялашга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилган. Шу маънода олиб қараладиган бўлса, O‘zLiDeP масъуллари ва партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ёшларнинг муносиб таълим - тарбия олиши ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.

Ушбу йўналишдаги ишлар бардавомлиги партия масъулларининг ўзлари ўқиган билим даргоҳларида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан ўтказаётган учрашувлари, юзма-юз мулоқотлари чоғида ҳам яққол кўзга ташланиб турибди.

Бугун OʻzLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Хамидов партия вилоят ва туман Кенгаши масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамроҳлигида ўзи таълим олган Ғиждувон туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан учрашди. Улар билан дилдан суҳбатлашиб, келажакдаги орзу–режалари билан қизиқди. Ўзи ўқиган синф хонасига кириб ўқувчилик йилларини эсга олди ҳамда мактаб давридаги қизиқарли воқеаларни сўзлаб берди.

Шунингдек, билим даргоҳида яратиб берилган шарт-шароитлар, бугунги кундаги дарс жараёнлари, ташкил этилган тўгараклар ва улардаги машғулотлар О.Хамидов эътиборидан четда қолгани йўқ. Айниқса, унинг ўқувчи-ёшлар билан бирга шахмат-шашка баҳсларини олиб боргани, стол тенниси бўйича мусобақалашгани болалар хотирасида бир умрга сақланиб қолинадиган бўлди.

Учрашув доирасида мактаб кутубхонаси фондини бойитиш ҳамда ўқувчи-ёшларни китобхонликка бўлган қизиқишини кучайтириш мақсадида зиё масканига 100 га яқин бадиий адабиётлар жамланмаси тақдим этилди.

Байрамона тадбир сўнгида ўқувчилар томонидан ижро этилган қуй-қўшиқлар, шеърлар, бадиий чиқишлар барчага хушнудлик бахш этди.

  • Кўрилди
    219
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+