Ўрганишлар, таҳлиллар

17.02.2024, 13:10

Ўрганишлар, таҳлиллар

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Навоий вилояти кенгаши вакиллари, депутатлар, партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ деҳқон бозорларида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нархнаво барқарорлигига эришиш бўйича қилинган ишлар ҳамда куз-қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари захиралари яратилганлиги ҳолатини жамоатчилик назорати асосида ўрганяпти.

Ишчи гуруҳ Қизилтепа туман Марказий деҳқон бозорини кўздан кечирди. Ўрганишлар ўтказилганда аҳолига доимий арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилгани, нархлар барқарорлиги аниқланди. 

Шунингдек, туманда 2023-2024 йил қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳираси шакллантирилган бўлиб, жами заҳира 1605 тонна, шундан, 340 тонна картошка, 404 тонна пиёз, 584 тонна сабзи ва 277 тонна гуруч маҳсулотлари заҳираси яратилган. Бугунги кунда савдога чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари 149 тонна картошка, 226 тонна пиёз, 344 тонна сабзи ва 154 тонна гуруч маҳсулотлари заҳираси омборларда сақланмоқда. 

Эътиборли жиҳати, айни шу жамоатчилик назоратлари сабаб нарх-навонинг асоссиз ошириб юборилиши, санитария ва гигиена коидаларига амал қилмаслик каби муаммоларга ечим топилишига эришилди. Шунингдек, жамоатчилик назорати таҳлилларига асосан, мутасаддиларга фуқароларнинг ўткир эҳтиёжи мавжуд бўлган маҳсулот ва хизматлар юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Эришилган ва эришилаётган натижалар оз эмас, шу сабабли нархларнинг шакллантирилиши устидан қатъий жамоатчилик назоратини ўрнатиш жуда катта аҳамият касб этади.

 

  • Кўрилди
    210
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+