Жомбойлик мутасаддилар депутатларга ҳисобот берди
26.02.2024, 21:35
Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида йўл ҳаракати хафсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ғайрат Маматов ҳамда туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори Бахтиёр Раджабовнинг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда таъкидланганидек, ўтган 2023 йил давомида тумандаги автомобил йўлларида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари йил давомида доимий кенг қамровли таҳлил қилиниб, уларни олдини олиш бўйича тегишли мутасадди идораларга 34 та тақдимнома ва таклифлар киртилган.
Шунингдек, ўтган йил давомида жами 207 та турли хил қоидабузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан амалдаги қонунчиликда белгилангантартибда маъмурий чоралар қўлланилган.
Кейинги масала муҳокама қилинар экан, “Тоза худуд” ДУК туман филиали томонидан аҳолига кўрсатиб келинаётган хизматлари юзасидан батафсил маълумот бериб ўтди.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва кўтарилган масала ва муаммолар бўйича OʻzLiDeP туман депутатлик гуруҳи аъзоларининг фикр - мулоҳазалари ва таклифлари кўриб чиқилди ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.
Зеби Юсупова,
OʻzLiDeP Жомбой туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари янги-янги номларни кашф этаётир
01.05.2024, 09:33
-
Депутат билан учрашув: маҳалла еттилиги қандай ишлаяпти?
01.05.2024, 09:30
-
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон соғлиғи билан боғлиқ нормалар янада кўпайиб, такомиллаштирилди
30.04.2024, 16:15
Фикрингизни қолдиринг